Сирдарёда бизнес ўқув маркази
Гулистон шаҳридаги "Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази"да «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси ташаббуси, Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди кўмаги билан тадбиркор аёллар ва ёшлар учун бизнес ўқув маркази ташкил қилинди.
Марказнинг очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, "German Sparkassenstiftung for International" фондининг Ўзбекистондаги ҳудудий вакили Матиас Ванглер, Германиянинг "Vorpommem Sparkasse" банкининг мижозлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Наиф Хамшоу, «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамда "Ҳунармандлар уюшмаси" аъзолари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар ўқув маркази ташкил этилишидан кўзланган мақсад ва унинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтдилар.
Қайд этилишича, бу ерда ўтиладиган машғулотларда хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бозор талабларидан келиб чиқиб йўлга қўйиш, тижорат мақсадига йўлланган сармояни тўғри сарфлаш, иш фаолиятини кенгайтириш бўйича энг муҳим назарий билим, амалий қоида ва кўникмалар ўргатилади.
[gallery-17947]
Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат),
ЎзА мухбирлари