Сирдарё мактабларида “Сўнгги қўнғироқ”
Бугун Сирдарё воҳасининг барча шаҳар ва туманларидаги мактабларида "Илм – саодат калити" шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.
Гулистон шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тантанада иштирок этган Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев дастлаб Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Ўқувчиларга келгусидаги ишларида омад тилади. Илм олишдан, изланишдан ҳеч қачон тўхтамаслик зарурлигини таъкидлади.
[gallery-17556]
Йил давомида ўзининг одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари рағбатлантирилди.
Битирувчилар давлатимиз раҳбарига, устозларига берган меҳр-эътибори, билим ва тарбияси, ёшларга яратилган шарт- шароитлар учун миннатдорлик билдирди. Ватан, мактаб, юксак орзу-мақсадлар ҳақида қўшиқлар куйланиб, шеърлар айтилди.
Қалбларни ҳаяжонга солиб, “Сўнгги қўнғироқ” жиринглади.
Ш.Суяров,Ш. Ортиқбоев,(сурат),
ЎзА мухбирлари