Синовли кунларда Румийдан куч оламиз
#Мен_китоб_мутолааси_билан_бандман #chellenj и давом этади. Навбатдаги қатнашчи Дўстлик ордени соҳиби, журналист Маруса Ҳосилова.
#Мен_китоб_мутолааси_билан_бандман #chellenj и давом этади. Навбатдаги қатнашчи Дўстлик ордени соҳиби, журналист Маруса Ҳосилова.
Бугунги синовли кунларда Жалолиддин Румийнинг “Ичиндаги ичиндадур” фалсафий-маърифий асарини Улуғбек Ҳамдам таржимасида ўқияпман. Фалсафа ва ҳикматлар даҳоси ижодидан шунча йиллар бебаҳра ўтганимдан жуда афсусдаман. Румий ҳазратларининг шундай ҳикматлари, шундай сатрлари борки, уни ўзидан бошқа ҳеч ким айта олмайди. Мавлоно Жалолиддин Румий асарларини ўқиб маънавий дунёмни янада бойитяпман. Мутолаадан эса кўнглим хотиржам топиб, асабларим таскин топяпти.
Алишер Навоий Румий ҳазратларини илоҳий ишқ куйчиси, буюкликнинг кўз илғамас чўққиси, деб шарафлаган. Ушбу сўзлар беш аср ўтибдики, ўзини оқлаб келмоқда.
“Энг қадимги ҳикматлар” асаридаги ҳар бир сатрида бир дунё маъно бор. Бу китобда инсоният цивилизациясининг энг қадимги давлатларида яшаган халқлар ва мутафаккирларнинг ҳикматли сўзлари жамланган бўлсада унда бугунимизни кўрамиз.
* * *
Уруш – зўравонлик ўқитувчиси.
Инсон – бу тасодиф қўлидаги бир ўйинчоқ холос.
Хатони кечирмасанг, ўзинг хато қиласан!
Ватан учун ўлишга тайёр тур.
Озодлик нима? Озодлик – пок виждон.
Айни шу кунларда юртдошларимизга “Энг қадимги ҳикматлар” китобини ўқишни тавсия қиламан. Ундаги ҳар бир сатрда бир дунё маъно бор. Бу китобда инсоният цивилизациясининг энг қадимги давлатларида яшаган халқлар ва мутафаккирларнинг ҳикматли сўзлари жамланган бўлса-да, унда бугунимизни кўрамиз.