Синдоров – Гукеш “жанги”нинг мукофот жамғармаси тасдиқланди
Жорий йилнинг 22 ноябрь-12 декабрь кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Жавоҳир Синдоров ва ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасида жаҳон шахмат тожи учун кечадиган баҳснинг мукофот жамғармаси тасдиқланди.
Ўзбекистон ва ҳиндистонлик 20 яшар гроссмейстерлар ўртасидаги Жаҳон чемпионлиги учун кечадиган баҳснинг мукофот жамғармаси 2,5 миллион АҚШ доллар этиб белгиланди.
Ҳар бир партиядаги ғалаба учун иштирокчи 200 минг АҚШ долларига эга бўлади. Қолган маблағ икки ўйинчи ўртасида тасдиқланади.
Воқеалар ривожидан олдинга ўтиб айтадиган бўлсак, агар классик йўналишдаги якуний ҳисоб 7,5:6,5 ёки 8:6 кўринишини олса, ғолиб 1,3 миллион АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳиби эса 1,2 миллион АҚШ долларини қўлга киритади.
Т.Рўзиев, ЎзА