"Silk Way Series Astana 2026" турнирида ҳамюртларимиз совриндор бўлди
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўтказилаётган "Silk Way Series Astana 2026" халқаро мусобақасининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шоҳсупага кўтарилди.
Арманистон, Беларусь, Россия, Латвия, Қозоғистон, Озарбайжон, Греция ва Ўзбекистон велоспортчилари қатнашаётган халқаро турнирнинг илк кунги Class 1 тоифасида кечган пойгаларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Нафосат Козиева ҳамда Сергей Ростовцев муносиб натижа қайд этди.
Велотрек дастурлари орасида энг мураккаб ҳисобланган ва шу билан бирга Олимпия ўйинлари тизимидан ўрин олган "Омниум"мусобақаларида ҳамюртларимиз 2-ўринни эгаллади.
Бугун, 16 май куни “Буюк ипак йўли” тизимидаги халқаро турнирнинг иккинчи кунида яккалик ва жамоавий йўналишдаги пойгалар бўлиб ўтади.
Турнир 17 майга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА