Сифатсиз телевизор ва чув тушган фуқаро
Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан З.Турдахматова ва Ш. Усмоноваларнинг мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатда айтилишича, улар дўкондан икки дона телевизор харид қилган, лекин кўп ўтмай уларда носозликлар кузатилади.
Шунингдек, телевизорларнинг WiFi тизими ҳам яхши ишламаслиги ойдинлашган.
Фуқаролар тадбиркордан телевизорни алмаштириб беришини ёки пулларини қайтаришини сўрайди, лекин у пулларни кирим қилиб қўйганини айтиб, истеъмолчиларнинг қонуний талабини бажармаган.
Туман жамияти мутахассислари томонидан мазкур мурожаат ўрганилгач, телевизорларда ҳақиқатдан ҳам мурожаатда келтирилган нуқсонлар мавжудлиги кузатилди.
Шундан сўнг тадбиркорга «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун талаблари тушунтирилиб, истеъмолчиларнинг пуллари эгалари қайтарилди.
Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси