Сианда Самарқанд тақдимоти
Шу кунларда Хитой Халқ Республикасининг Сиан шаҳрида ўтказилаётган учинчи Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро ҳамкорлик форумида Самарқанд вилоятидан ҳам туман ва шаҳарлар ҳокимлари, тадбиркорлар ва бизнес доира вакиллари иштирок этмоқда.
Форумда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршидбек Самиев вилоятнинг иқтисодий салоҳияти ва инвестицион имкониятлари ҳақида тақдимот қилди.



Шунингдек, тақдимот давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ғ. Ҳасанов, ЎзА