Шубҳали товарлар ушлаб қолинди
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан яна бир ҳолатда катта миқдордаги “Олдиндан фойдаланишда бўлган авто эҳтиёт қисмлари” товарларининг ноқонуний тарзда божхона чегарасидан олиб ўтилишига чек қўйилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 5-апрель санасида хорижий йўналишда ҳаракатланиб, чегара божхона постига кириб келган икки партиядаги юк автомашиналари тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, товарларнинг сканерланган тасвири божхона ходимларида шубҳа уйғотди.

Гумонларга ойдинлик киритиш мақсадида амалга оширилган божхона кўриги давомида жами икки партиядаги, 216 миллион сўмлик авто эҳтиёт қисмлари юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги ўз тасдиғини топди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан қонуний тартибда иш олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА