Шошилинч хавфсизлик янгиланиши
Google компанияси 2025 йил сентябрь ойи учун Андроид тизимига шошилинч хавфсизлик янгиланиши чиқарганини эълон қилди. Бу янгиланиш 84 та заифликни бартараф этади, уларнинг иккитаси айни дамда хакерлар томонидан фаол эксплуатация қилинмоқда.
Асосий заифликлар:
CВE-2025-38352 – "Нолинчи кун" (Zero-day) заифлиги:
Андроид ядросида жойлашган.
Фойдаланувчининг ҳуқуқларини ошириш имконини беради (роот кириш ҳуқуқи олиш хавфи).
Дастлаб 2025 йил июлида Линух тизимларига қарши ҳужумларда аниқланган.
Эндиликда Андроид тизимида ҳам фаол эксплуатация қилинаётгани тасдиқланган.
CВE-2025-48543 – Андроид Рунтиме компонентида:
Ҳужумчига тизимда кенгроқ кириш ҳуқуқларини қўлга киритишга имкон беради.Ҳозирги пайтда ҳам бу заифликдан фойдаланилаётганига далиллар мавжуд.
Қайси қурилмалар хавф остида?
Андроид 13 дан Андроид 16 гача бўлган барча қурилмалар айни дамда хавф остида. Андроид 12 ва ундан олдинги версиялар ҳам баъзи заифликлардан таъсирланмоқда.
Google тавсияси: Фойдаланувчилар хавфсизлик янгиланишларини имкон қадар тезроқ ўрнатишлари керак.
Қандай қурилмалардан фойдаланиш тавсия этилмайди?
Андроид 12 ва ундан эски версиядаги қурилмалар, айниқса янгиланишларни ололмайдиган моделлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Google бундай қурилмалардан фойдаланишни тўхтатишни маслаҳат бермоқда, чунки улар рухсатсиз кириш ва зарарли ҳужумларга жуда заиф бўлиб қолмоқда.
Нима қилиш керак?
Созламалар ➡️ Тизим ➡️ Тизим янгиланишлари бўлимидан телефонингизда янгиланиш мавжудлигини текширинг.
Янгиланиш мавжуд бўлса, иложи борича тезроқ ўрнатинг.
Агар сиз Андроид 12 ёки ундан эски версияли қурилмадан фойдаланаётган бўлсангиз, янги моделга ўтишни кўриб чиқинг.
Номаълум манбалардан илова ўрнатмаслик ва Google Play Protect функциясини ёқиб қўйиш тавсия этилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/gCHxhNfVV-8?si=OICeHHXA6nJZH2s3" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мадинабону Насриева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА