Шижоатли ва ғайратли ёшлар баҳси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразмда “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи якунланди.
Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақасининг мазкур босқичида шаҳар ва туманлардан сараланган 130 нафар 18-22 ёшли йигит-қиз иштирок этди.
[gallery-23974]
Иштирокчилар турникда тортилиш, югуриш, граната улоқтириш, автоматни қисмларга ажратиш, мерганлик каби шартларда ўзаро беллашди.
Шовот туманининг “Жалолиддин Мангуберди” жамоаси биринчи, Янгибозор туманининг “Шижоатли ёшлар” жамоаси иккинчи, Урганч туманининг “Юқори овул” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА