Шимоли-ғарбий ҳарбий округида назорат синовлари ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шимоли-ғарбий ҳарбий округида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги миқёсида спорт кўриги доирасида ҳарбий хизматчилар учун назорат синовлари ташкил этилди.
Унда ҳарбий қисм ва бўлинмаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар жисмоний тайёргарлик даражаси, чидамлилиги ҳамда ҳарбий-амалий кўникмаларини намойиш этди.
[gallery-30762]
Назорат синовлари давомида иштирокчилар 100 метр, 1000 метр ва 3000 метр масофаларга югуриш, турникда тортилиш, махсус жисмоний машқлар йўлагини босиб ўтиш ҳамда бошқа ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича белгиланган нормативларни бажарди.
Якунда энг юқори натижаларни қайд этган ҳарбий хизматчилар муносиб тақдирланди. Уларга “Ҳарбий спортчи” кўкрак нишони ва тегишли унвон тантанали равишда топширилди.
Бундай назорат синовлари ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва касбий маҳоратини баҳолаш, шунингдек, жанговар шайликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА