Шахмат тожи учун кураш қаерда ўтказилиши натижага таъсир кўрсатадими? (+видео)
Енгилмас шахматчимиз Жавоҳир Синдоровнинг Кипрда ўтказилган Номзодлар турнирида шов-шувли тарзда ғалаба қозонганидан сўнг Ўзбекистон шахматчилари ҳаёт тарзига халқаро майдонда қизиқиш янада ортди.
Қолаверса, жорий йил 15-27 сентябрь кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўйинлари ўтказилиши ҳам Ўзбекистонга дунё шахмат оламининг нигоҳи яна бир бор қаратилиши билан аҳамиятли.
Мазкур нуфузли мусобақа бошланишига оз фурсат қолаётган бир пайтда нафақат мамлакатимиз, балки дунёда шахматга эътибори юқори бўлганлар орасида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Синдоровнинг кейинги фаолияти, умуман Ўзбекистон шахмати хусусида бир қатор саволлар туғилаётгани бор гап.
Хўш, Жаҳон шахмат тожи учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритган Жавоҳир Синдоров юртимизда ташкил этиладиган Олимпиадада иштирок этадими?
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон нечта жамоа билан иштирок этади?
Юртимизнинг етакчи шахматчилари яқин ойларда қайси нуфузли турнирларда иштирок этади?
Синдоров кейинги 6 ой мобайнида қанча турнирларда қатнашади ва бу турнирлар Жаҳон чемпионлиги учун ҳиндистонлик Доммаражу Гукешга қарши ўтадиган мусобақага тайёргарликка халал бермайдими?
Синдоров-Гукеш ўртасида шахмат тожи учун бўладиган мусобақанинг Тошкентда ўтказилиши тўғрисидаги гап-сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқин?
Шу ва мавзуга оид бир қатор масалалар хусусида Ўзбекистон шахмат федерацияси мутахассиси, шахмат билимдони Бахтиёр Жумаев билан суҳбатлашдик.
Мулоқот жараёнида Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Абдусатторов ўртасидаги муносабат, Синдоровнинг ўйин услуби дунёнинг энг кучли шахматчиларидан кимга ўхшаши, юртимиздаги шахмат мактаб ва тўгаракларининг сони каби мавзулар ҳам қамраб олинди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/k3HWnSk2M5o" title="Shaxmat toji uchun kurash qayerda o‘tkazilishi natijaga ta’sir ko‘rsatadimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Тўлқин Рўзиев,
Нишонбой Абдувоитов (видео),
Анвархўжа Аҳмедов(монтаж), ЎзА