Шахмат: Магнус Карлсен финалда ким билан рақобатлашади?
Бугун, 25 апрель куни киберспорт бўйича 2026 йилги жаҳон кубоги (Esports World Cup) учун саралаш мусобақаси “Chess.com Open-2026”нинг мағлублар йўлаги чорак финалида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Ниҳал Сарин билан куч синашади.
Онлайн тарзда ўтаётган турнирнинг 1/8 босқичи илк баҳсида АҚШ вакили Самуэл Севианни мағлуб этган Нодирбек 1/4 финалида беларуслик Денис Лазавикка имкониятни бой берди ва ўтиш мусобақасининг 2-раундида Ян Непомняшийни, ундан кейин франциялик Максим Ваше Лагравни 1,5:0,5 ҳисобларида доғда қолдирди.

Ўз навбатида, 1/8 финалдан муваффақиятли ўтган собиқ жаҳон чемпиони нидерландиялик Магнус Карлсен Денис Лазавикни, польшалик Ян-Кшиштоф Дудани мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бугун Нодирбек Абдусатторов - Ниҳал Сарин ва Денис Лазавик-Сина Мавахед(Эрон) тўқнашувида кейинги босқич иштирокчилари маълум бўлади.
Шу ўринда айтиш лозим, эронлик 15 ёшли Мавахед ушбу мусобақанинг саралашлари давомида ҳиндистонлик Арун ва россиялик Даниил Дубовдан устун келган бўлса, Ян-Кшиштоф Дудага имкониятни бой берган.
Мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларидан иборат турнир 26 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА