ШҲТ Бош котиби билан учрашув
2016 йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди.
2016 йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди.Учрашувда ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари, 2016 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик жараёни ва ташкилотнинг жорий йилда ўтказиладиган бошқа тадбирлари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида ШҲТ Бош котиби Ўзбекистоннинг жорий раислиги ва Тошкент шаҳрида Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси чоғида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар ташкилотнинг 15 йиллик тарихида муҳим босқич бўлиши ва кўп томонлама ўзаро ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиши кераклигини таъкидлади.