Сеул нефть изламоқда: Яқин Шарқда музокара бошланди
Жанубий Корея Президенти маъмурияти раҳбари Кан Хун Сик Қозоғистон, Ўмон ва Саудия Арабистонида музокаралар ўтказади. Асосий мақсад – нефть таъминотини кафолатлаш. Бу қарор Ҳурмуз бўғози ёпилиб, энергия оқими издан чиққан бир пайтда қабул қилинди. Хуллас, Сеул ташқи бозорда фаоллашган.
Ҳукумат учун энг долзарб вазифа – ресурс узлуксизлигини таъминлаш. Жанубий Корея хом ашё масаласида Яқин Шарққа узвий боғланган. Вазият кескинлашгани сабабли, янги манбалар топиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, нафта саноат учун асосий хом ашё сифатида ҳал қилувчи ўрин тутади. Бу ҳақда ЎзА ҳамкори “Yonhap” агентлиги ёзди.
Сеул аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари билан 24 миллион баррель нефть етказиб бериш бўйича келишувга эришган. Шу асосда аллақачон мамлакат портларига юк кириб кела бошлади. Расмийлар қўшимча имкониятлар ҳам ишга солинишини кўзлаяпти. Шу орқали эҳтимолий танқисликнинг олди олинади.
Ҳурмуз бўғозида қолиб кетган 26 корейс кемаси масаласи ҳамон очиқ. Ҳозирча асосий эътибор экипаж хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Шу билан бирга юк ташиш йўналишларини қайта тиклаш устида ҳам иш олиб бориляпти. бу саъй-ҳаракатлар энергия таъминоти барқарорлигига хизмат қилиши кутиляпти.
Мусулмон Зиё, ЎзА