Сергей Фомин Миср турнирини муваффақиятли бошлади
Мисрда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирда ҳамюртимиз Сергей Фомин иштирок этмоқда.
Умидли теннисчимиз Сергей Фомин мусобақанинг 1/8 финал босқичида мисрлик Иброҳим Карим билан рақобатлашди. Мазкур учрашувда теннисчимиз 6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Энди С.Фомин чорак финалда россиялик Илья Симакинга қарши кортга чиқади.
Маълумот учун, И.Симакин ҳозирда ATP рейтингида 600-поғонада бораётган бўлса, Сергей 706-ўриндан жой олган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА