“Сайлов ва ёшлар“ очиқ мулоқоти иш бошлади
Айни пайтда пойтахтимиздаги “Симпозиумлар саройи“да ташкил этилган Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида “Сайлов ва ёшлар“ очиқ мулоқоти ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловини миллий қонунчилик ҳамда умумэътироф этилган демократик тамойилларга мос равишда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сиёсий жараёнларга тайёргарлик кўриш, қонунчилик нормаларини алоҳида кенг тушунтириш, кўп сонли ёш сайловчиларга янгиланган сайлов қонунчилиги, унинг мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамияти хусусида атрофлича ахборот берилмоқда.
Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев ва вазирлик, ташкилот ҳамда идоралар раҳбарларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари қатнашяпти.
Беҳруз Худойбердиев, ЎзА