Сайлов: Амалиёт, тарғибот ва ташвиқот
Жиззах шаҳрида вилоят сайлов комиссияси матбуот маркази томонидан сайлов жараёни ва уни ёритишнинг муҳим масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Жиззах шаҳрида вилоят сайлов комиссияси матбуот маркази томонидан сайлов жараёни ва уни ёритишнинг муҳим масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи вилоятдаги округ сайлов комиссиялари раис ва котибларига Марказий Сайлов комиссиясининг гувоҳномалари топширилди.
Вилоят сайлов комиссияси раиси Аъзам Ихтиёров бўлажак муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди. Сайловларни ошкоралик ва шаффофлик принциплари асосида кенг ёритишда оммавий ахборот воситалари учун яратилган қулайликларга эътибор қаратди. Жумладан, айни пайтда халқаро матбуот маркази ва вилоят сайлов комиссияси матбуот марказида журналистлар учун барча қулайлик ва шароитлар яратилган.
Анжуманда иштирокчилар томонидан вилоятда бўлажак сайловга кўрилаётган ҳозирлик ва оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёнларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Журналистларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.