Саудия Арабистони Туркиянинг қирувчи самолётлари дастурида иштирок этмоқчи
Саудия Арабистони Туркия билан "KAAN" бешинчи авлод қирувчи самолётлари дастурига қўшилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Таъкидланишича, Ар-Риёд учоқларни сотиб олишдан тортиб, қўшма ишлаб чиқаришгача бўлган турли хил ҳамкорлик форматларини кўриб чиқмоқда. “Turkish Aerospace Industries” (TUSAŞ) бош директори Мехмет Демироглу илгари Саудия Арабистони билан музокаралар “энг юқори даражага” етганини айтган эди.
Маълумки, “KAAN”нинг биринчи парвози 2024 йил февраль ойида бўлиб ўтган эди. Туркия ҳозирда янги техникаларни синовдан ўтказишда давом этмоқда.
Туркия ҳаво кучлари “F-16”ни аста-секин “KAAN”га алмаштириши кутилмоқда, -дейилади хабарда.
С.Раҳимов, ЎзА