Сариев Шоҳруҳ Норқўзи ўғлининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Тиббий маълумотларни қайта ишлаш асосида қандли диабетни ташхислаш қарорларини қабул қилишга кўмаклашиш алгоритмлари” мавзусида
Сариев Шоҳруҳ Норқўзи ўғлининг 05.01.02- “Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш” ихтисослиги бўйича “Тиббий маълумотларни қайта ишлаш асосида қандли диабетни ташхислаш қарорларини қабул қилишга кўмаклашиш алгоритмлари” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертатсия иши ҳимояси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Т.09.06 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 6 август куни соат 12:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Тел.: (99866) 239-11-40
e-mail: devonxona@samdu.uz