«Саноат ривожига қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони таъсис этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 545-сонли қарори билан мамлакатимизда саноатни ривожлантириш ва бу соҳада фидокорона меҳнат қилаётганларни рағбатлантириш мақсадида «Саноат ривожига қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони таъсис этилди.
Мазкур қарор Президентнинг 2026 йил 12 январдаги тегишли фармони ижросини таъминлаш, иқтисодий салоҳиятни юксалтириш, соҳага илғор технологияларни жорий қилиш ҳамда тармоқларни модернизация қилишда юқори натижаларга эришаётганларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ушбу кўкрак нишони билан юртимизда саноатни ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва малакали мутахассислар тайёрлашда намуна кўрсатаётган маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар, тадбиркорлар ва соҳа ходимлари тақдирланади.
Ҳужжатга кўра, кўкрак нишони ҳар йили 27 июнь – Халқаро саноат ходимлари куни арафасида топширилади.
ЎзА