“Санам”нинг харидоргир маҳсулотлари
Қарши шаҳридаги "Санам" масъулияти чекланган жамияти Қашқадарё вилояти енгил саноатида етакчи субъектлардан биридир. Жорий йилнинг ўтган даврида корхона томонидан 50 га яқин турдаги 1 миллиард 675 миллион сўмлик тикувчилик маҳсулотлари етказиб берилди.
Қарши шаҳридаги "Санам" масъулияти чекланган жамияти Қашқадарё вилояти енгил саноатида етакчи субъектлардан биридир. Жорий йилнинг ўтган даврида корхона томонидан 50 га яқин турдаги 1 миллиард 675 миллион сўмлик тикувчилик маҳсулотлари етказиб берилди.Яқинда бу ерда жинси матосидан замонавий кийим-кечаклар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Корхона маҳсулотларига талаб барқарор ўсиб бораётгани ишлаб чиқариш сифати юқори даражада эканидан далолат беради.