Самарқандлик 28 нафар маҳкум афв этилди
Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбари фармонига кўра, 182 нафар шахс афв этилди.
Жумладан, Самарқанд вилояти бўйича 28 нафар маҳкум ҳам жазодан озод этилиб, оиласи бағрига қайтди.
- Собиқ маҳкумларнинг ўн нафари Ургут туманидан, 5 нафари Самарқанд шаҳридан, - дейди Самарқанд вилояти ИИБ пробация бўлими катта инспектори Нодир Каримов.
- Афв этилганларнинг 1 нафари аёл киши, 3 нафари 60 ёшдан ошган фуқаролардир. Энди бу фуқароларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асосий вазифа ҳисобланади. Бу борада маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли идоралар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилади.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА