Самарқанд шаҳрида аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатиш тизими такомиллашиб, транспорт парки янгиланиб бормоқда. Ўтган йил якунида ва жорий йил бошида “Maroqand trans 777” масъулияти чекланган жамияти томонидан Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган, сиқилган газда ҳаракатланувчи 100 та замонавий автобус келтирилган эди. Айни пайтда бу транспорт воситалари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Бугун Самарқанд шаҳрига Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Яшил шаҳар” лойиҳаси доирасида дастлабки 6 та электробус келтирилди. Хитойнинг “Ютонг” компаниясида тайёрланган ушбу электробуслар “Самарқанд йўловчи транс” давлат корхонаси паркидан ўрин олди. Вилоят транспорт бошқармасининг маълум қилишича, йил якунига қадар лойиҳа доирасида Самарқандга яна 94 та электробус келтирилиши режалаштирилган.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандга дастлабки электробуслар олиб келинди