Самарқандда янги тайинловлар
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташкилий тузилмасида ўзгариш бўлди. Вилоят ҳокими ўринбосарлари сони яна биттага кўпайиб, расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосар лавозими жорий этилди.
Ушбу лавозимга шу пайтгача Самарқанд вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – туризм бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Қобилов Рустам Ражаббоевич тайинланди.

Рустам Қобилов Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги арафасида Президент фармонига кўра, “Дўстлик” ордени билан тақдирланганди.
Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – туризм бошқармаси бошлиғи лавозимига Суюнов Жўрабек Баҳриддинович тайинланди.

Ж.Суюнов шу пайтгача вилоят туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Ғ.Ҳасанов,
ЎзА мухбири