Самарқандда мавсумнинг янги лойиҳаси "Старт" олди
Бугундан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар билан уларни яқиндан таништириш ҳамда уларда давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш мақсадида "Ёшларга кўмакчи" шиори остида ҳуқуқий маслаҳат ва сайёр давлат хизматлари кўрсатиш лойиҳаларига "старт" берилди.
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ва Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбир март ойи давомида вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда давом эади. Энг асосийси, бунда энг чекка ва олис ҳудудлар қамраб олинишига эътибор қаратилган.

Лойиҳа доирасида биринчи навбатда ёшларга, шу жумладан аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. Талаб ва эҳтиёжга қараб мобил автобусда давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилади. Шунингдек, хонадонма-хонадон юрилиб, ёшларнинг муаммолари, уларни қийнаётган масалалар тингланади ҳамда уларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилади.



Тадбир бугун Самарқанд шаҳрининг "Кимёгарлар" қўрғони ҳамда Каттақўрғон шаҳрининг "Кунжипай" маҳалласида бошланиб, эртадан вилоятнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич режа-жадвал асосида давом эттирилади.
ЎзА