Самарқандда БАА ва Миср шахмат федерациялари ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди
WAM ахборот агентлиги ёзишича, Самарқанд шаҳрида ўтаётган Жаҳон шахмат олимпиадаси доирасида Бирлашган Араб Амирликлари ва Миср шахмат федерациялари ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилди.
Ушбу келишув икки мамлакат ҳакамлари ўртасида тажриба алмашиш, ўзаро маҳорат ошириш ва ҳар икки томон мутахассисларига турли мусобақаларда ҳакамлик қилиш имконини яратишга қаратилган. Ҳужжатни БАА Шахмат федерацияси Ҳакамлар қўмитаси раиси Саид Ал-Ҳурий ва Миср Шахмат федерацияси бош назоратчиси Карим Вожиҳ имзолади.
Маросимда БАА ШФ бош котиби Абдулла Ҳасан ҳамда Миср ШФ вице-президенти Жорж Самир ҳам иштирок этди. Энди амирлик ҳакамлари жорий йил декабрь ойида Қоҳирада бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида ўйинларни бошқариш ҳамда қимматли тажриба орттириш имконига эга бўлади.
Ф. Яхшибоева, ЎзА