Самарқанд йўллари янада равон бўлмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари жараёнида ички ва халқаро аҳамиятга эга йўлларнинг таъмирланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Самарқанд шаҳри мезбонлик қиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити муносабати билан бир қатор йўлларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, М-37 “Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши” автомобил йўлининг Имом Бухорий мажмуасига элтувчи қисми йўлсозлар томонидан таъмирланмоқда. Айни пайтда автомобил йўлининг 9-11 километрларида “New Tech Samarkand” масъулияти чекланган жамияти йўлсозлари томонидан асфальтлаш ишлари бажарилмоқда.
–Жамиятимиз томонидан вилоятимизнинг турли ҳудудларида автойўлларни таъмирлаш ишлари бажарилмоқда, - дейди “New Tech Samarkand” масъулияти чекланган жамияти йўл участка бошлиғи Илҳом Яхшибоев. – Бизнинг участкамизга ушбу ҳудуддаги ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш топширилган. Айни пайтда сўнгги асфальтлаш жараёнларини амалга оширмоқдамиз. Тез фурсатда ушбу халқаро аҳамиятга эга йўлдаги таъмирлаш ишларини якунига етказамиз.
[gallery-8125]
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат),ЎзА