Самарқанд платформасидаги ташаббуслар амалий натижаларга хизмат қилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда оид бир қатор қонун лойиҳалари ҳамда парламент назорати фаолиятига доир масалалар муҳокама қилинди.
Мажлис аввалида Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеликларга тўхталиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 май куни Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 59-йиллик йиғилишининг очилиш маросимида иштироки ва илгари сурган ташаббусларига урғу берди.
Қайд этилганидек, “Тараққиёт чорраҳалари: минтақанинг ўзаро боғлиқ келажагини илгари суриш” шиори остида ўтказилган форумда рақамли ва “яшил” трансформация, иқлим барқарорлиги, ишлаб чиқариш таъминоти занжирларини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида буюк тарих ва ёрқин келажакни ўзида мужассам этган Янги Ўзбекистон эндиликда халқаро миқёсдаги долзарб масалалар муҳокама этиладиган йирик масканга айланиб бораётганини қайд этди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларига батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек, экологик муаммолар оқибатини юмшатиш масалаларига эътибор қаратилиби, “Марказий Осиё яшил белбоғи” минтақавий лойиҳасини амалга ошириш таклиф этилди. Умуман, Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 59-йиллик йиғилишида илгари сурилган муҳим таклиф ва ташаббуслар келгусида катта амалий натижаларга хизмат қилиши таъкидланди.
Шунингдек, Спикер Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабишнинг мамлакатимизга амалга оширган расмий ташрифи ҳақида ҳам тўхталиб, Чехия Республикаси билан алоқалар мустаҳкамланб бораётганини урғулади. Бу борада парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириш зарурлигини қайд этди.
Муҳтарама Комилова, ЎзА