Самарқандда кучайтирилган рейдлар ўтказилмоқда
Жумладан, Самарқанд вилояти “қизил” (юқори хавфли) ҳудудга кириши эътиборга олиниб, ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмаслиги маълум қилинганди.
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилишида ҳудудлар коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва унинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлиги ҳамда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга бўлинди ва шу асосида карантин чекловларини юмшатиш тартиблари белгиланди.
Жумладан, Самарқанд вилояти “қизил” (юқори хавфли) ҳудудга кириши эътиборга олиниб, ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмаслиги маълум қилинганди.

Фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя этишини назорат қилиш мақсадида бугун вилоятда ички ишлар бошқармаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ фуқаролардан заруратсиз уйдан чиқмасликни, керакли маҳсулотларни харид қилиш учун фақат бир киши ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқтасига бориб-келишини, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофа сақлашни ва бошқа карантин қоидаларига риоя этишни сўради ҳамда ушбу талабларни бузган шахслар жавобгарликка тортилиши бўйича огоҳлантирди.