Самарқандда 22 техникум фаолият бошлайди
Ҳозирда вилоятдаги касб-ҳунар мактабларига ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинмоқда.
2020-2021 ўқув йилидан Самарқанд вилоятида 37 касб-ҳунар мактаби, вазирлик, идора ва ташкилотлар тасарруфидаги 5 коллеж, олий таълим муассасалари ҳузуридаги 22 техникум 2020-2021 ўқув йилидан фаолиятини бошлайди.
Ҳозирда вилоятдаги касб-ҳунар мактабларига ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинмоқда.
– Ҳар бир туманда аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда 2 тадан 5 тагача, жумладан, Булунғур, Жомбой, Иштихон, Нарпай, Нуробод, Пахтачи, Самарқанд, Тойлоқ, Қўшработ туманларида 2 тадан, Каттақўрғон, Пайариқ туманларида 3 тадан, Паст Дарғом туманида 4 та, Ургут туманида 5 та касб-ҳунар мактаби ташкил этилди – дейди Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Р.Файзиев. – Бу мактабларда халқаро стандартларга мувофиқлаштирилган таълим дастурлари асосида оилавий бизнес, томорқа бизнеси, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби иқтисодиётимизда муҳим ўрин эгаллаган 51 ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрланади. Бунинг учун вилоятдаги 634 корхона ва ташкилотга зарур бўлган 11442 та иш ўрнига буюртма асосида 7380 та қабул режаси шакллантирилди.Ўқувчилар давлат бюджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия (223 минг сўм) ҳамда уч маҳал овқат билан таъминланади.
Жорий йилнинг 20 июлидан вилоятдаги коллеж ва техникумларга ҳам ўқишга қабул жараёнлари бошланади.