Салим бин Муҳаммад ал-Маликни Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси ва Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти – ICESCO ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш борасидаги катта хизматлари, халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданий мероси, буюк мутафаккир ва алломаларимизнинг ислом цивилизацияси ва жаҳон илм-фани равнақига қўшган бебаҳо ҳиссасини тарғиб этишга қаратилган Янги Ўзбекистон ташаббусларини халқаро миқёсда фаол қўллаб-қувватлаб келаётгани, дунёда дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ишонч тамойилларини қарор топтириш, маданиятлараро мулоқотни кучайтириш, ёш авлодни эзгулик, бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти учун Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти Бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев