Саховатпеша ҳомийлар ёрдами
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими А.Сапарбаев ва бошқалар сўзга чиқиб, карантин даврида кўрсатаётган жонбозлиги учун тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирди.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва саховатпеша ҳомийлар ёрдами билан коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларга ишлатиш учун 10 дона кислород концентрaтори топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими А.Сапарбаев ва бошқалар сўзга чиқиб, карантин даврида кўрсатаётган жонбозлиги учун тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур концентрaтор атмосфера ҳавосидан кислородни 90-93 фоизгача синтез қилиб ажратиб беради. Жуда оғир аҳволда бўлмаган беморларга (ўпка, юрак астмаларида, пневманияда) кислород етишмовчилигида қўлланилиб, 5-6 соат давомида ишлатиш мумкин.
Мазкур кислород концентраторлари туман тиббиёт бирлашмасига топширилди.