Саховат карвонлари давом этмоқда
Сув тошқинидан жабрланган Сирдарё вилояти аҳолисига юборилган саховат карвони Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ташаббуси билан “Биз сиз билан биргамиз” шиори остида амалга оширилди.
Сув тошқинидан жабрланган Сирдарё вилояти аҳолисига юборилган саховат карвони Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ташаббуси билан “Биз сиз билан биргамиз” шиори остида амалга оширилди.
– Мана неча кундирки, тошқиндан жабрланганлар учун ватандошларимиз томонидан жамғарилиб, жўнатилаётган саховат карвонлари бирор кун ҳам тўхтагани йўқ, бу ҳам бўлса, халқимиз – юртдошлари бошига иш тушганда бетараф бўлиб тура олмасликларидан далолатдир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мансур Шербеков. – Ушбу саховат карвони Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси ҳамда республика Ҳунармандлар уюшмаси ҳамкорлигида амалга оширилди.
“Биз сиз билан биргамиз” акцияси доирасида вилоятга кириб келган меҳр-саховат ва кўмак карвонида кундалик ҳаётда ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, дори ҳамда антисептик воситалар, тиббиёт ниқоблари “Саховат карвони“да етказиб келинди.