Сафаров Жасур Темировичнинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Спондилолистез билан оғриган беморларда ўтказилган транспедикуляр фиксациядан кейинги асоратларни башорат қилишнинг иммунологик жиҳатлари ва уларнинг олдини олиш йўллари” мавзусида
Сафаров Жасур Темировичнинг 14.00.36 – Аллергология ва иммунология ихтисослигида “Спондилолистез билан оғриган беморларда ўтказилган транспедикуляр фиксациядан кейинги асоратларни башорат қилишнинг иммунологик жиҳатлари ва уларнинг олдини олиш йўллари” мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишининг расмий ҳимояси Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 5 ноябрь куни соат 12:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100060, Тошкент шаҳри, академик Й.Ғуломов кўчаси, 74-уй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти.
Тел.: (+99871) 207 08 30;
e-mail: immunology@academy.uz