Сафаров Форход Абдухалиловичнинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Диабетик панжа синдроми фонида критик ишемияси бўлган беморларда йирингли некротик зарарланишларини жарроҳлик даволашни ўзига хослиги» мавзусида
Сафаров Форход Абдухалиловичнинг 14.00.27 – «Хирургия» ихтисослиги бўйича «Диабетик панжа синдроми фонида критик ишемияси бўлган беморларда йирингли некротик зарарланишларини жарроҳлик даволашни ўзига хослиги» мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 12 май куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 170100, Андижон шаҳри, Ю.Отабеков кўчаси, 1-уй.
Тел/факс: (+998) 74-223-94-50
е-mail: info@adti.uz