Саҳродаги феруза дарё (фото)
Сув ҳавзасининг узунлиги 320 километр бўлиб, ундаги сув ҳажми юртимиздаги барча сув омборларида тўпланган оби ҳаётдан икки баробар кўпдир.
Айдаркўл – Навоий вилоятининг Нурота ва Конимех туманлари ўртасида жойлашган бўлиб, уни маҳаллий аҳоли “Саҳронинг феруза дарёси” деб атайди.
Инсон қўли билан яратилган мазкур мўъжизакор сунъий кўл мамлакатимизда Орол денгизидан кейин иккинчи ўринда турувчи шўр кўл ҳисобланади. Сув ҳавзасининг узунлиги 320 километр бўлиб, ундаги сув ҳажми юртимиздаги барча сув омборларида тўпланган оби ҳаётдан икки баробар кўпдир.
У ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой. Уларнинг айримлари “Қизил китоб”га ҳам киритилган. Шунинг учун кўл нафақат изланувчи тадқиқотчилар, балки сайёҳлар учун ҳам қизиқарли маскан ҳисобланади.