Сўз ва ғазал мулкининг султони
Ёшлар томонидан шоир асарлари асосида саҳналаштирилган ҳамда Ойбекнинг “Навоий” драмасидан парчалар намойиш этилди.
Бухоро вилоятидаги Қоракўл тиббиёт техникумида мумтоз адабиётимизнинг йирик намоёндаси Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб “Алишер Навоий – сўз ва ғазал мулкининг султони” мавзуида саҳналаштирилган бадиий тадбир бўлиб ўтди.

Адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, педагог ва ўқувчилар иштирокидаги тадбирда Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, юксак инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарларининг ёш авлод тафаккурини бойитишдаги ўрни хусусида сўз юритилди.

Ёшлар томонидан шоир асарлари асосида саҳналаштирилган ҳамда Ойбекнинг “Навоий” драмасидан парчалар намойиш этилди.
