Сўхда алоқа қамрови кенгайди
Филиалнинг тумандаги 10 та база станциялари юқори тезликдаги (“4G” стандартида) интернет технологиялари асосида модернизация қилинди.
«Ўзтелеком» АК “Uzmobile” филиали Фарғона ҳудудий боғламаси база станцияларини эксплуатация қилиш бўлими бошлиғи Азамат Нормирзаевнинг айтишича, Сўх туманидаги Малбут, Ҳушёр, Истиқлол маҳаллалари, Сўх радио телевизион станцияси ва туман марказида ўрнатилган база станцияларида алоқа сифати икки баробарга оширилди.

Филиалнинг тумандаги 10 та база станциялари юқори тезликдаги (“4G” стандартида) интернет технологиялари асосида модернизация қилинди. Натижада Зангат, Чумоқча, Мулгон, Демурсад, Ленбург, Ғазнов, Қалъа, Қалъача, Сариканда, Қизилқиёқ, Сарибозорча, Чашма, Тул, Малбут, Ҳушёр, Гулистон, Истиқлол, Девайрон, Умбара, Ровон ҳудудида мобиль алоқа қамрови яхшиланди ва интернет тезлиги ошди. Айни пайтда туман ҳудудида аҳоли “Mobiuz”, “Uzmobile” ва “Ucell” алоқа компаниялари хизматидан фойдаланмоқда.
