Рустамов Миржалол Азамат ўғлининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Мураккаблашган содда гапларнинг синтактик-семантик хусусиятлари” мавзусида
Рустамов Миржалол Азамат ўғлининг 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича “Мураккаблашган содда гапларнинг синтактик-семантик хусусиятлари” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация иши ҳимояси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 5 cентябрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140100, Самарқанд шаҳри, Бўстонсарой кўчаси 93. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, 2 ахборот-ресурс маркази фаоллар зали.
Тел.: (+99866) 240-38-47; факс: (+99866) 239-11-40
е-mail: rektor@samdu.uz