Рустами Эмомали “Янги Ўзбекистон” боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди
Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли Раиси Рустами Эмомали бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Делегация аъзоларини Тошкент халқаро аэропортида Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ делегация аъзолари дастлаб “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Шундан сўнг меҳмонлар “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш” дирекцияси фаолияти билан танишди. Уларга мамлакатимизда амалга оширилаётган йирик шаҳарсозлик лойиҳаси, янги шаҳарни барпо этиш концепцияси, замонавий транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, яшил ҳудудлар ҳамда ижтимоий объектларни қуриш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.
Делегация аъзолари “Янги Ўзбекистон” университетида ҳам бўлиб, олий таълим муассасасининг фаолияти, таълим жараёнини ташкил этиш тизими ҳамда замонавий таълим инфратузилмаси билан яқиндан танишди.
Н.Абдураимова,
ЎзА