Рўза Қўзиева жаҳон кубоги совриндори
Хабарингиз бор, шу кунларда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон кубоги ўтказилмоқда.
Жаҳон кубогининг аёллар ўртасидаги 73 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Рўза Қўзиева умумий 381 кг. натижа қайд этиб, кумуш медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг жаҳон кубогидаги медаллар сони 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 тага етди. Ушбу медаллар Рухшона Ўктамова, Рўза Қўзиева, Ҳусниддин Усмонов, Бекзод Жамилов каби паралимпиячиларимиз томонидан қўлга киритилган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА