Россия ҳарбий самолёти ҳалокатга учради, 29 киши ҳалок бўлди
Россия Мудофаа вазирлиги хабар беришича, Ан-26 ҳарбий транспорт самолёти Қрим устидан учиб ўтаётганда ҳалокатга учраган. Олти нафар экипаж аъзоси ва 23 йўловчи ҳалок бўлган.
Баёнотда “самолётга ҳеч қандай ташқи зарбадан зиён етмагани”, ҳалокатнинг дастлабки эҳтимолий сабаби техник носозлик экани маълум қилинди.
Айни пайт айрим маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳам "Қрим узра режа бўйича парвоз амалга ошираётган учоқ жарликка қулагани" ҳақида ёзган.
С.Раҳимов, ЎзА