Россия элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгинов билан учрашди.
Мулоқотда Aфғонистондаги мавжуд вазият ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари, шунингдек, афғон масаласида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича атрофлича фикр алмашилди.
[gallery-3207]
Россия элчиси Aфғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатишда, шунингдек, минтақавий интеграция жараёнларига мазкур давлат иштирокини таъминлашда Ўзбекистоннинг муҳим ролини таъкидлади.
Олег Малгинов икки томонлама муносабатларни юқори баҳолади. Шунингдек, натижалари минтақалараро алоқани мустаҳкамлашга хизмат қиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференсиясини муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати