Роналду ўғлидан айрилиб қолди
Футбол бўйича Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг янги туғилган эгизак фарзандидан бири вафот этгани маълум қилинди.
Маълумки, Роналдулар оиласида ўғил ва қиз эгизак фарзандлар дунёга келган. Аммо, чақалоқларнинг бири – ўғил фарзанд бевақт вафот этган.
Бу ҳақда 37 ёшли Роналду ўзининг Instagram саҳифасида ёзди.
"Биз кичкинтойимизнинг вафот этганини чуқур қайғу билан эълон қиламиз. Бу ҳар қандай ота-она бошдан кечириши мумкин бўлган энг катта фожиадир. Қиз фарзандимизнинг ҳаётлигини бизга яшашга куч бермоқда. Шифокорлар ва ҳамшираларга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорлик билдирамиз. Биз чақалоғимизни, фариштамизни абадий севамиз”, дея изоҳ қолдирган футболчи.
ЎзА.