Робахон Маҳмудова Олий суд раиси лавозимига сайланди
Олий Мажлис Сенати кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига киритилган номзод кўриб чиқилди.
Масала муҳокамаси якунида Олий Мажлис Сенати кенгашининг Робахон Анваровна Маҳмудовани судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига беш йил муддатга сайлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
***
Олий Мажлис Сенати кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенат кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати кенгаши томонидан Бахтиёр Жаҳонгирович Исломовни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Н.Абдураимова,
ЎзА