Reuters: Procter&Gamble Россиядан кетиши мумкин
Американинг Procter&Gamble (P&G) компанияси санкциялар, молиявий чекловлар ва етказиб беришдаги муаммолар туфайли Россия бозорини тарк этиши мумкинлигини маълум қилди. Reuters агентлиги компания вакилининг берган маълумотига таяниб, ушбу хабарни тарқатмоқда.
Компаниядагиларнинг таъкидлашича, ушбу қарорни қабул қилишга мажбур қилган асосий омил Украинадаги инқироз ҳисобланади. Россия Қуролли кучларининг махсус амалиёти бошланмасдан олдин компаниянинг Россия ва Украинадаги бизнесидан кўраётган даромади глобал даромаднинг 1,5 фоиздан 2 фоизгачасини ташкил этар эди. Ўтган ойда P&G Россияга инвестиция қилишни тўхтатиши ва Россияга экспорт қилаётган маҳсулотлар рўйхатини қисқартиришни режалаштираётгани ҳақида баёнот берган эди.
Украинадаги вазият туфайли қатор хорижий компаниялар аллақачон Россиядаги фаолиятини тўхтатган.