"Renaissance Hall" да профессионал бокс мусобақаси
Эртага 16 июль куни пойтахтимиздаги "Renaissance Hall" аренасида ташкил этиладиган профессионал бокс мусобақасида бир пайтлари Александр Емеляненкодек донгдор спортчилар билан беллашган таниқли аралаш жанг спорти устаси Магомед Исмоилов ҳам томошабин сифатида иштирок этади.
Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар тарқатди.
Мазкур бокс турнирида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади. Унинг марказий жангида юртдошимиз Бахромжон Фозилов аргентиналик Диего Рамирес билан ўрта вазнда WBА Аsia камари учун, Мирзакамол Неъматов эса намибиялик собиқ жаҳон чемпиони Жулиас Индингога қарши ярим ўрта вазнда WBA Asia East камари учун баҳс олиб боради.
Бугун, 15 июль куни мазкур профессионал бокс кечасида иштирок этадиган спортчилар иштирокида тарози, кўз уриштириш ҳамда матбуот анжумани маросимлари ўтказилади.
Т. Рўзиев, ЎзА