Рахмонов Лочин Тўхтамишовичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг иқтисодий ўсишга таъсири» мавзусида
Рахмонов Лочин Тўхтамишовичнинг «Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг иқтисодий ўсишга таъсири» мавзусидаги 08.00.16 – «Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция» ва 08.00.02 – «Макроиқтисодиёт» туташ ихтисосликлари бўйича иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишининг ҳимояси Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSC.19/30.12.2019.I.88.01 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгашнинг 2021 йил «09» январь соат 1030 даги мажлисида бўлиб ўтади
Манзил: 100060, Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси, 25-уй.
Тел.: (99871) 239-03-05;
факс: (99871) 239-03-03;
e-mail: info@rgsbm.uz.