Раупов Баҳодиржон Кенжа ўғлининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Полимер чиқиндилар ва элементар олтингугурт асосидаги композицион қўшимчалар билан модификацияланган йўл қурилиш битуми олиш технологияси» мавзусида
Раупов Баҳодиржон Кенжа ўғлининг 02.00.08 — «Нефть ва газ кимёси ва технологияси» ихтисослиги бўйича «Полимер чиқиндилар ва элементар олтингугурт асосидаги композицион қўшимчалар билан модификацияланган йўл қурилиш битуми олиш технологияси» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.T.16.05 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 21 ноябрь куни соат 11:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 200117, Бухоро шаҳри, Қ. Муртазоев кўчаси, 15-уй. Бухоро давлат техника университети.
Тел.: (+998 65) 223-68-42; факс: (+998 65) 223-78-84; e-mail: info@bstu.uz.